Бугун, 31 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг 13-куни бўлиб ўтмоқда.
Бокс бўйича -64 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Иқболжон Холдоров Осиё ўйинларининг ярим финал жангида иштирок этди. Унга бу босқичда мезбон япониялик Дайсуке Наримацу рақиблик қилди. Ҳакамлар бир овоздан Иқболжоннинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал -49 кг, -52 кг, -56 кг, 60 кг ва -69 кг вазн тоифаларидаги Ҳасанбой Дўстматов, Жасурбек Латипов, Миразиз Мирзаҳалилов, Шунқор Абдурасулов ҳамда Бобусмон Ботуров ярим финал жангларини ўтказиб, финал йўлланмасига эга чиққанди.
Шу тариқа 7 нафар боксчидан 6 нафари финалда, Исроил Мадримов эса бироздан сўнг финал йўлланмаси учун жанг қилади.
- -75кг: Исроил Мадримов—Феликс Марсял. Вақти: 17:45
Изоҳ (0)