Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Европа кардиология жамияти шифокорлари 1,2 минг киши иштирокида 50 йил давом этган тадқиқот натижаларини эълон қилди ва узоқ муддатли таътил юрак касалликлари юзага келиши хавфини камайтириб, умрни узайтиради деган хулосага келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Масалан, таътилга йилига уч ҳафта ёки камроқ вақтга чиққан бизнесменлар орасида бир ой тўлиқ дам олганларга нисбатан 37 фоизга кўпроқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Камроқ дам олганлар орасида зарарли одатлардан воз кечган, тўғри овқатланадиган ва жисмоний машқлар билан шуғулланадиган кишилар ҳам бўлган. Хельсинки университети олими Тимо Страндбергнинг сўзларига кўра, соғлом ҳаёт тарзи организм учун узоқ муддатли таътил ўрнини боса олмайди.

«Соғлом ҳаёт тарзи ва яхши овқатланиш тўлақонли таътил ўрнини боса олмайди, у эса стрессни йўқотиш ва юрак саломатлигини яхшилашда ёрдам беради. Бу айниқса, эркаклар орасида сезилади», — деди тадқиқотчи.

Олимлар эслатишича, ҳар йили инфарктлар, инсультлар ва юрак фаолиятидаги сурункали етишмавчиликлардан дунёда қарийб 17 миллион киши вафот этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар