29 август куни Тошкентда «Энг улуғ, энг азиз» Республика кўрик-танловининг ғолибларини мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.
Танлов Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига кўра ўтказилган эди. Унда ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, тасвирий санъат, фото ва дизайн усталари ва киноижодкорлар иштирок этди.
Танловнинг интернет-журналистика йўналиши бўйича биринчи ўринга «Дарё»нинг Наманган вилояти бўйича мухбири Азизбек Абдувалиев муносиб кўрилди. У «юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга фаол муносабати, туркум таҳлилий материаллари, Марказий Осиё минтақавий экология марказининг UzWaterAware лойиҳаси доирасида эълон қилган мақолалари учун» ушбу мукофотга лойиқ кўрилди.
«Дарё» таҳририяти номидан ҳамкасбимиз Азизбек Абдувалиевни юксак эътироф билан табриклаймиз ва янада каттароқ ютуқлар тилаб қоламиз.
Изоҳ (0)