Давлат статистика қўмитаси давлат статистика ҳисоботлари шаклларини топшириш муддатлари ўзгартирилганлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Ўзгартиришлар Президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги ПF-5290-сон «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони муносабати билан киритилди. Янги муддатлар қуйидаги жадвалда келтирилган:
Ҳисобот тури | Топшириш муддати |
· 1-К (ойлик) «Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот», · 1-К шаклига илова (саноат) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот», · 1-К шаклига илова (хизмат) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот», · 1-К илова (савдо) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот» | 5 сентябрдан кечиктирмай |
· 2-нарх (ойлик) «Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот» | 7 сентябрдан кечиктирмай |
Изоҳ (0)