Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қурбон ҳайити муносабати билан Жиззах шаҳридаги 29-Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 98 нафар бола учун байрам тантанаси ташкил этилди. Муассасага 160 бадиий китоб ва ўқув қуроллари совға қилинди, деб ёзади ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларидан бирининг ташаббуси билан ташкил этилган байрам тадбирида ҳарбийлар томонидан намойиш этилган қўл жанги, жанговар машқларни болалар катта қизиқиш билан томоша қилди. Тадбирда болалар бадиий ҳаваскорлик жамоасининг концерти иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.

«Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилган тадбир болаларимизда миллий, диний қадриятларимиз шаклланиши, яхшилик, меҳр-мурувват, саховат, Ватанга муҳаббат каби эзгу туйғуларини ўстиришга хизмат қилади, — дейди муассаса раҳбари Норқул Тоғаев. — Давлатимизнинг ғамхўрлиги билан ҳеч нарсага зориқмай улғаяётган болалар ана шундай мурувват, маърифат тадбирларида халқимизнинг, жамоатчиликнинг эътиборидан четда эмасликларини янада чуқурроқ ҳис этишади».

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди