Сурхондарё вилоятидаги Олий таълим муассасаларида сиртқи таълим йўналишига кириш учун тест синовлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Тест синовлари тартиб қоидалари бузилишининг олдини олиш, абитуриентлар томонидан ҳудудга кириш жойида уяли қўл телефон, электрон эшитиш мосламалари, шпаргалкалар олиб кириши ҳамда абитуриентларнинг ўрнига сохта «абитуриент»(шахс)лар киришининг олдини олиш, тест синовлари ўтказилишида шаффофликни таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлик қилишган.
Вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан ўрнатилган ва марказлаштирилган махсус қурилма ёрдамида шубҳа уйғотган шахсларнинг «қўл бармоқ излари»ни олиш билан шахсига ойдинлик киритилиб, бундай уддабуронлар фош этилган ва шу жойнинг ўзида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб тест синовларидан четлатилган.
Изоҳ (0)