2018 йил 18 август куни Сирдарё вилояти ИИБга, Сирдарё вилояти, Боёвут туманида яшовчи, фуқаро Д. томонидан ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда «Дарё»га Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ўз аризасида 2018 йил 14—15 август кунлари Гулистон Тиббиёт коллежига иккинчи мутахасислик бўйича тўлов контракт асосида ўқишга кириш мақсадида ҳужжатларни тайёрлаб, қабул комиссиясига топшириш мақсадида мурожаат қилган.
Ушбу коллежда ўқитувчи лавозимида ишловчи Э. исмли шахс ҳужжатларн қабул қилиб, дастлаб ўқишга тўлов контракт асосида киритиш жуда қийин эканлигини ва ҳужжатларини қабул қилинмаслигини маълум қилган.
Сўнгра ҳужжатларини қабул қилиш ва ўқишга киритиш эвазига коллеж директорига 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тўлаш кераклигини важ қилган. Акс ҳолда ўқишга қабул қилинмаслигини баён этганлиги сабабли, коллеж ходими Э. исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши қурашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Гулистон тиббиёт коллежи ўқитувчиси, коллежнинг «Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи» бошланғич ташкилоти еткачиси лавозимида ишловчи, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида ижарада яшовчи, Э. исмли фуқаро ариза муаллифидан талаб қилинган 200 АҚШ доллари миқдоридаги кимёвий ишлов берилган пулларни Гулистон шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган «Т.Сулаймон» номидаги ёзги амфитеатр пиёдалар йўлагида олган вақти нақд пул билан ушланган.
Мазкур холатлар юзасидан фуқаро Э. га ва коллеж раҳбар ходимларига нисбатан тергов олди суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)