Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида 19 август куни фуқаро О.М. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинани «Жиззах—Пахтакор—Гагарин» йўлининг 26-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Ш.А. бошқарувидаги ВАЗ-21013 русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беради.
Натижада ВАЗ-21013 автомашинаси йўловчиси Ҳ.Ғ. жароҳат олиб воқеа жойида ва ҳайдовчи Ш.А. эса касалхонада ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)