Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Foreign Policy журнали 2010 йиллар бошида АҚШ Марказий разведка бошқармасининг Хитойдаги энг йирик муваффақиятсизликларидан бири ҳақида янги маълумот эълон қилди, деб ёзади Rambler News.

Фото: AP

Фото: AP

Нашр МРБнинг беш нафар ҳозирги ва собиқ ходимларига таяниб маълум қилишича, хитойликлар МРБ агентлари ўз манбалари билан алоқа учун ишлатган алоқа тизимини фош қилиб, сўнг ушбу ахборотни Россияга узатган.

МРБ алоқа тизими бузиб кирилгач, Хитой контрразведкаси Хитойдаги америкалик агентларни ёппасига ҳибсга олишни бошлади. Нашр манбаларидан бирининг хабарига кўра, 30 га яқин киши қўлга олинган ва ўлдирилган. 2017 йилда New York Times гап ўндан ортиқ ўлдирилган агентлар ҳақида бораётганини ёзган эди.

Ушбу ишни текшириш билан МРБ ва ФҚБ ходимларидан иборат махсус гуруҳ шуғулланган. Натижада МРБ собиқ офицери Жерри Чун Шин Ли қўлга олинган, унга Хитой томони бир неча юз минг доллар тўлаган. Виржиния суди шу йилнинг майида уни разведка маълумотларини Хитой ҳукуматига берганликда айблади.

Бундан ташқари, хитойлик киберекспертлар МРБ ходимларининг ўз манбалари билан мулоқот қилиши учун мўлжалланган иккита онлайн дастурни шифрдан чиқаришга муваффақ бўлди.

Манбалардан бири таъкидлашича, МРБда Хитой ўз топилмаларини Россия билан бўлишган деб ўйлаш учун жиддий асослар бор, америкаликлар Россияда ҳам яширинча алоқа учун шунга ўхшаш тизимлардан фойдаланган.

Бошқарманинг Россиядаги бир нечта манбалари МРБнинг Хитойдаги алоқа тизими фош қилинган вақтда, бирдан алоқага чиқмай қўйган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишди (фото)
Маданият
Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган энг гўзал турк актрисалари (фото)
Маҳаллий
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди