Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилаётган XVIII Осиё ўйинларида Ўзбекистон номига учинчи медални ҳам эркин курашчилар олиб келди.

Фото: Анвар Илёсов

Фото: Анвар Илёсов

Фото: Анвар Илёсов

Фото: Анвар Илёсов

Бироз олдин -97 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик полвон Магомед Ибрагимов терма жамоага учинчи медали тақдим этди. У бронза медали учун кечган баҳсда япониялик Такеши Ямагучи қарши гиламга чиқди.

Ибрагимов беллашув давомида 6:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Бу вазиятда Ямагучи кутилмаганда жароҳат олди. Шифокор эса унга баҳсни давом эттириши учун рухсат бермади. Натижада бронза медали қўлга киритилди.

Аввалроқ 74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекзод Абдураҳмонов олтин, 65 кг вазн тоифасида иштирок этган Сирожиддин Ҳасанов бронза медалга эга чиққанди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон конларида захира камайиб бораётгани ортидан табиий газ қазиб чиқариш режаси бажарилмаяпти
Дунё
Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чегарада жанжал содир бўлди
Маҳаллий
Нукусда -16,2 даража совуқ қайд этилди