16 август куни Ўзбекистон МТРК катта мажлислар залида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбарияти «Тошкент» телеканали жамоаси билан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар бермоқда.
Йиғилишда Ўзбекистон МТРК раҳбарияти томонидан тизимда олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги истиқболли режалар ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек, «Тошкент» телеканалида эфирга узатилаётган кўрсатув ва эшиттиришлар ҳақида танқидий-таҳлилий фикрлар ҳамда мавжуд телерадиодастурларнинг кўримлилигини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. «Тошкент» телеканали директори лавозимига Абдусаматов Абдумўмин Абдурашидович ва унинг биринчи ўринбосари лавозимига Алиева Татьяна Асадуллаевна тайинланганлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)