15 август куни Tashkent City дирексияси ва Жанубий Кореянинг Bomi Engineering & Construction Co Ltd. ихтисослашган қурилиш компанияси инвестиция шартномасини имзолади, деб ёзади UzDaily.
Bomi Engineering & Construction Co Ltd. Tashkent City XIМнинг янги инвесторига айланди ва у офис биносини барпо этади. Корея компанияси мазкур лойиҳага 50 миллион доллар йўналтиради.
Компания кўп қаватли офис биноси қурилишини 2021 йилда якунлашни режалаштирмоқда.
Лойиҳа барча хоналари «ақлли» технологиялар билан жиҳозланган ва «А» классига мос келувчи бино қурилишини кўзда тутади.
Изоҳ (0)