Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорликда мобил телефонлар ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Хабар берилишича, «Ўзелтехсаноат» компанияси вакиллари томонидан Ҳиндистонга ташриф чоғида бу борада келишувга эришилган.
Хусусан, «Ўзелтехсаноат» бошқаруви раисининг ўринбосари Умид Исломнинг таъкидлашича, Ҳиндистоннинг Lava компанияси билан Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича келишувга эришилган.
Шу билан бирга, KEC International LTD компанияси билан Ўзбекистонга умумий қиймати 10 миллион долларни ташкил қилувчи кабел ва трансформаторларни етказиб бериш бўйича келишув имзоланган.
Таъкидланишича, маҳсулот бу ерда янги бренд остида ишлаб чиқарилади. Биринчи навбатда турли йсоҳдаги фойдаланувчилар учун телефонлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилмоқда.
Lava бренди нафақат Ҳиндистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам ўз телефонлари, планшетлари, ноутбуклари билан танилган. Компаниянинг гаджетлар ташқи кўриниши билан шуғулланувчи ўз дизайн маркази мавжуд.
Изоҳ (0)