• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар ИИББнинг «Жаҳонгир Умаров иши»га алоқадор бир қатор ходимлари ишдан олинди

    Тадбиркор Жаҳонгир Умаровнинг Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олингани ва унинг тергов қилингани ортидан ИИВ хизмат текширув ўтказди. Натижада ЖҚБ ходими, терговчи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

    Фото: UzNews

    Фото: UzNews

    Олмазор туман жиноят ишлари бўйича суди ўз биносида тадбиркор Жаҳонгир Умаров «иши» бўйича суд-тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Ҳозирда, гувоҳ ва холислар судда ўз кўрсатмаларини бермоқда.

    Айни мана шу пайтда, адвокатлар томонидан Жаҳонгир Умаровнинг қўлга олиниши, уни Тошкент шаҳар ИИББ биносида калтаклангани ва унга нисбатан бўлган тергов ҳаракатларида бир қатор қонун бузилишлар бўлганлиги айтилиб, бу ҳолат бўйича ИИВ томонидан хизмат текшируви ўтказилиши борасида судга илтимоснома билан мурожаат қилинган.

    Судга раислик қилувчи Зафар Бобонов бу бўйича ажрим чиқарди ва айни мана шу ажрим юзасидан Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилди.

    Ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариш ўрнига, уларга масъулиятсизлик билан қараб, 2018 йил 22 январь куни соат 21:00 да Жиноят-процессуал кодекси (ЖПК)нинг 224-моддаси тартибида ушланиб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига олиб келинган вақтида фуқаро Жаҳонгир Умаров танасида ўтказилган кўрик давомида «юз, елка, иккала тизза, қовурға, тери усти, иккала оёқ остларида кўкариш ва шилиниши» кўрнишидаги бир қатор тан жароҳати белгилари мавжуд бўлса-да, ушбу тан жароҳатлари гўёки, Ж. Умаровнинг сўзидан йиқилиб олганлиги ҳақида асослантирилмаган далолатнома тузишган.

    Аниқланган тан жароҳатлари бўйича тиббий маълумотнома олиш чораларини кўрмаганликлари, ҳолат бўйича назорат қилувчи прокурорга хабар бермаганликлари, терговчининг озод қилиш ҳақидаги қарори ижросини таъминламаганликлари, бундан ташқари 2018 йил 23, 24, 25, 26, 27, 29, 30, 31 январь ҳамда 1 февраль куни Жаҳонгир Умаровни тергов органларининг рухсатисиз ва конвой кузатувисиз тезкор ходимларга бериб юборишганлиги оқибатида фуқаролар томонидан ички ишлар органлари ходимларига нисбатан салбий фикрлар туғилишига йўл қўйганликлари, ушбу хатти-ҳаракатлари билан ИИВнинг 2016 йилдаги 82-сонли, 2017 йилдаги 171-сонли буйруқ талабларини қўпол равишда бузганликлари учун бир қатор ходимлар жазоланди.

    Жумладан, Тошкент шаҳар ИИББ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси собиқ инспектори сержант Равшон Шарипов ҳамда ППХ ва ЖЦБ бўлинмалари вақтинча сақлаш ҳибсхонаси инспектор-навбатчиси сержант Баҳром Аширалиевга «ҳайфсан» интизомий жазоси, катта сержант Бахтиёр Усмоновга эса «қаттиқ ҳайфсан» интизомий жазоси тайинланди.

    Тадбир давомида йўл қўйган камчилик ва хатолари учун эса ИИББ Жиноят-қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили подполковник Абулазим Маҳмудов, бўлимнинг катта тезкор вакили подполковник Азиз Закиров, катта тезкор вакил подполковник Юсуфбек Нурмуҳамедовнинг ҳар бирига «ҳайфсан» эълон қилинган.

    Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили майор Фатхиддин Нурутдинов эса ички ишлар органларидан бўшатилган.

    Фуқароларда тергов органларининг фаолияти шаффофлигига шубҳа пайдо бўлишига сабабчи бўлганлиги, шошма-шошарлик билан жиноят ишини тамомлагани ва қатор камчиликларга йўл қўйгани учун Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси майор Жасур Якубов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

    Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи майор Улуғбек Абдураҳмоновга «қаттиқ ҳайфсан» берилди.

    Шунингдек, ўз хизмат вазифаларини тўлиқ бажармаган Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ шахсни идентификация қилиш бўлими бошлиғи подполковник Шаҳзод Шокиров ва шу бўлим катта эксперти капитан Сардор Каримовга интизомий жазо бериш масаласи Тошкент шаҳар ИИББ Интизомий кенгашда кўрилиши ҳам хизмат текширув хулоласасида кўрсатиб ўтилган.

    Хизмат текширув хулосаси нусхаси жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судига, маълумот учун Ўзбекистон Бош прокуратурасига юборилган.

    Ушбу хизмат текшируви хулосаси шахсий таркиб ўртасида кенг муҳокама этилиб, келгусида жойларда юқорида қайд этилган ҳолатларга йўл қўймаслик ва олдини олиш учун аниқ амалий чора-тадбирлар белгиланиши ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраев зиммасига қолдирилган.

    14.08.2018, 20:57   Изоҳ (0)   75732
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев хорижий сафарларга чиқаётган ҳокимлар шартномаларнинг қуруқ сони ортидан қуваётганини танқид қилди

    14.08.2018, 20:29

    13 августдаги тест синовлари натижалари эълон қилинди. Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари якунланди

    14.08.2018, 20:13

    Шавкат Мирзиёев Жиззахда бўладиган Халқаро инвестиция форумини юқори савияда ташкиллаштириш ҳақида кўрсатма берди

    14.08.2018, 19:59

    Шавкат Мирзиёев инвестицияларга бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда бош вазир 144 та инвестиция лойиҳасига масъул этиб бириктирилди

    14.08.2018, 19:29

    Сурхондарёда 17 ёшли қиз ва 20 ёшли йигит ўзини поезд остига ташлади

    14.08.2018, 18:32

    Сирдарёда қилмишига пушаймон бўлган қидирувдаги шахсларга имконият берилмоқда

    14.08.2018, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UFC президенти Оқ уйда ўтадиган мусобақада қайси спортчилар жанг қилиши мумкинлигини очиқлади

    Спорт | 15 август, 16:08

    “Бу Ўзбекистонсиз амалга ошмаган бўларди”. Германия фуқароларни Афғонистондан эвакуация қилишдаги ёрдам учун миннатдорлик билдирди

    Ўзбекистон | 15 август, 16:06

    Такси ҳайдовчиси йўловчига, маст эркак эса танишига шилқимлик қилгани учун қамалди

    Ўзбекистон | 15 август, 15:56

    Британиядаги аэропортда самолётлар тўқнашиши сабаб парвозлар вақтинча бекор қилинди (видео)

    Дунё | 15 август, 15:35

    Боланинг бегонаси бўлмайди: фарзанд асраб олган жаҳонга машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 15 август, 15:20

    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

    Реклама | 15 август, 13:30

    Ернинг илгари ўрганилмаган ҳудудида олтинга бой кон топилди

    Дунё | 15 август, 15:15

    Ўзбекистонда кредитни тўлашда қийналаётганларга енгиллик яратилади

    Ўзбекистон | 15 август, 15:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.