• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзА: Ўзбекистонда соат 21:00 дан кейин спиртли ичимлик сотиш тақиқланишини жамоатчилик қизғин қўллаб-қувватламоқда

    Ўзбекистонда соат 21:00 дан кейин спиртли ичимлик сотишни тақиқлашга оид билдирилаётган амалий таклифлар кенг жамоатчилик томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 11 август куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида чакана савдода 21:00 дан бошлаб, тантанали маросимлар ўтказиладиган муассасаларда эса 23:00 дан бошлаб спиртли ичимликлар савдосини чеклаш ҳақида кўрсатма бергани маълум бўлган эди.

    Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Эргаш Даминовнинг айтишича, «алкоголь сотишни чеклаш, уни муайян вақт чегарасида тизимга солиш ташаббуси кўпгина кўнгилсизликларнинг олдини олиши шубҳасиз».

    «Масаланинг иккинчи томони — кечки пайт оила даврасида катталар фарзандлари кўз ўнгида қадаҳ уриштириб ўтириши бола тарбиясига ҳам, маънавиятига ҳам салбий таъсир кўрсатиши муқаррар. Унинг ўрнига ота болаларига қизиқарли китоб ўқиб берса ёки бирор ҳикматли воқеани сўзласа, боланинг феъли-атвори, тарбиясига нечоғли ижобий таъсир кўрсатади. Биз — қалбида иймони собит халқмиз. Шу маънода ўзимизни, фарзандларимизни, уларнинг келажагини турли иллатлардан омон сақлаш ҳар бир ота-онанинг бурчидир», — дейди Даминов.

    Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги «тунги кафелар ва дискотека клублари фаолиятига барҳам берилган» «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Манзура Валиеванинг сўзларига кўра, «ичкиликдан ҳали ҳеч ким барака топмаган».

    «Кечки пайт спиртли ичимликлар билан савдо қилмасликка оид ташаббусни барча тўла қўллаб-қувватлайди. Зеро, бу ташаббус оилалар бузилишининг олдини олишда, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янада кучайтиришда, фуқароларнинг ўз юрти, оиласи, фарзандлари учун масъулиятини оширишда, ёшлар тарбиясини тўғри йўлга қўйишда ғоят муҳим қадам бўлади. Жамоатчилик саъй-ҳаракати билан маҳалла ҳудудига яқин жойлардаги тунги кафелар, дискотека клублари ишига барҳам бердик. Алкоголь савдоси вақтини тартибга солишга оид ижобий таклиф-ташаббус оилалар, ёшлар, қўйингки, уни истеъмол қиладиганлар учун ҳам, энг муҳими, жамият ва келажак учун фақат ва фақат наф келтиради», — дейди маҳалла раиси.

    ЎзАнинг ёзишича, «спиртли ичимлик савдосини кечки пайт тақиқлашга оид ташаббус кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда». Агентликнинг қайд этишича, бу «фарзандлар тарбияси, оилалар тотувлиги, жамиятдаги ўзаро аҳил ва ҳамжиҳатлик муҳитининг барқарорлиги билан чамбарчас боғлиқдир».

    Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 август куни виночилик соҳасини ривожлантириш, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилган эди. Унда Президент ароқ ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ярим йилда 71 фоизни, вино – 57 фоизни, спирт – 76 фоизни, шампан виноси – 7 фоизни ташкил этганини танқид қилганди.

    13.08.2018, 22:14   Изоҳ (0)   27601
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда етти ойда 277 қотиллик юз берди. Уларнинг ярмидан кўпига оилавий можаролар сабаб бўлган

    13.08.2018, 22:13

    Самарқанднинг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган

    13.08.2018, 22:02

    ОАВ: Тошкентнинг тунги клублари энди тунда ишламайди, Aurum 898 эса ёпилди

    13.08.2018, 21:54

    Сенат тўй-маросимларга оид янги қарор қабул қилди. Урф-одатларни менсимайдиганлар, исрофгарчилик қиладиганлар жамоатчилик муҳокамасига қўйилади

    13.08.2018, 21:42

    «Толибон» вакили Тошкентдаги музокаралар тафсилотларини маълум қилди

    13.08.2018, 21:27

    Январь июлда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 17,8 млрд долларни ташкил этди

    13.08.2018, 21:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.