Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

GM Uzbekistan компанияси нархларнинг кутилаётган ошиши билан боғлиқ ноаниқлик сабаб автомобиллар савдосини тўхтатиб қўйган. Бу ҳақда, компания матбуот хизматига таяниб, ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умурзоқов Халқаро пресс-клубнинг 30 июль куни бўлиб ўтган сессиясида автомобилларнинг нархи 1 августдан ўртача 14 фоизга ошишини эълон қилган эди. Жамоатчиликнинг кескин муҳокамалари ва танқидларидан сўнг, компания автомобиллари нархи 1 августдан ошмаслигини билдирди.

ЎзАнинг кузатувларига кўра, автосалонларда машина сотиб олиш учун шартномалар берилиши тўхтатиб қўйилган. Бундан ташқари, шу кунларда машина бозорларида автомобилларнинг нархи ўсаётгани айтилмоқда.

«GM Uzbekistan заводи автомобилларининг нархи ўзгаргани йўқ. 30 июль куни Халқаро пресс-клубда муҳокама қилинган автомобиль нархлари масаласи ҳозирда мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда ҳар томонлама, нарх ошишининг ижобий ва салбий томонларини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқилмоқда. Нархлар ошиши кутилмоқда, шунинг учун аниқ нарх-наволар белгиланмагани сабаб мижозлар билан шартномалар тузиш ҳозирча тўхтатилган», — деб ЎзАнинг мурожаатига жавоб берган «Ўзавтосаноат» ахборот хизмати раҳбари.

Компания вакилларининг қўшимча қилишича, ижтимоий тармоқларда автомобиль нархлари бўйича тарқалган маълумотлар ва автомобиллар нархи бўйича прайс-лист ҳақиқий эмас, чунки автомобилларнинг нархи ҳали ҳисоблаб чиқилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар