Наманган шаҳрида 7 август куни Тўрақўрғон туманида яшовчи, муқаддам судланган Ш.З. юзини тўсган ҳолда пичоқ билан қуролланиб, «Навбаҳор» МФЙда яшовчи М.М.нинг уйига девор ошиш йўли билан бостириб кирди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Уй эгаси босқинчини кўриб қолиб, унга фаол қаршилик кўрсатди. Ш.З. пичоқ билан унинг бўйин қисмига жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинаётганида бирга яшовчи ўғли ушлаб олиб, ИИБга хабар берди.
М.М. касалхонага ётқизилди. Ш.З.нинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)