Хитой Олий халқ суди 7 август, сешанба куни икки йил аввал бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини қасддан уриб кетган эркакка нисбатан ўлим жазосини ижро этиш учун ордер берди. Бу ҳақда Нанян шаҳри халқ суди сайтида маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса 2016 йилнинг 29 декабрида Хенан провинциясининг Нанян шаҳрида юз берган. Судланувчи Ма Гаочао ўрта мактаблардан бирининг ўқувчилари машғулотлардан кейин уйга қайтаётган вақтдан фойдаланиб, катта тезликдаги автомобилда мактаб ҳудудига кириб келган ва автомобилни ўқувчилар устига ҳайдаган.
Оқибатда улардан олти нафарини яралаган. Шундан сўнг у мактаб ҳудудидан чиқиб, йўлни кесиб ўтаётган яна бир гуруҳ ўқувчиларни уриб кетган. Улардан бир нафари ҳалок бўлган, 11 нафари жабрланган.
Суд эркак жиноятни қасддан содир этган деб қарор қилиб, уни олий жазога ҳукм қилди.
Изоҳ (0)