• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Жаҳонгир Аҳмедовдан кутилмаган фильм, жанрдаги янгилик ва эътирозлар». «Исломхўжа» бадиий кенгашдан қандай ўтди?

    Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган «Исломхўжа» деб номланган тарихий, бадиий-публицистик фильми «Ўзбеккино» МА бадиий кенгашидан ўтди.

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архиви.

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архиви.

    Журналист Феруз Муҳаммад тарихий фильм янги бадиий кенгаш аъзолари томонидан қандай баҳоланганлиги, фильмнинг ютуқ ва камчиликлари нимадан иборат эканлиги билан қизиқиб, кенгаш аъзоларига мурожаат қилди.

    Бизда тарихий фильм ишлаш анъаналари бор эди-ю, аммо тажрибалари унутилиб кетган эди. Охирги бизда чиққан тарихий фильм бу «Ўткан кунлар» фильмидир. Ундан буёғига албатта ҳужжатли фильмлар қилинди, аммо «Исломхўжа»дек маштабли иш қилинмаган эди. Айни вақтда «Ўзбеккино»нинг режасида «Исломхўжа»га ўхшаган йирик лойиҳалар бир талай ва уларнинг кўпчилиги бадиий кенгаш муҳокамасидан ўтиб, ишга туширилган.

    «Исломхўжа» фильмининг ўзига хослиги шундаки, аслида бу фильм ҳужжатли, бадиий-публисистик, аммо режиссёр фильми бадиийга кўчирган. Жуда бир ўзига хос йўл тутилган, мен бунақа фильмни кам кўрганман, шакл жиҳатидан ҳам ўзига хос ва яхши ишланган фильм бўлибди. Бу фильм аввало жанр жиҳатидан ҳам, жанрга ёндашув жиҳатидан ҳам янгилик бўлган. Чунки ҳужжатли фильмларни кўп кўрганмиз, у фильмлар асосан гап билан, олимларнинг интервьюлари билан юзага келарди. Йўқ, бунда асар бошдан оёқ саҳнага кўчирилган, лекин айни чоғда илмий мулоҳазалар, тарихга ёндашув ҳам берилади. Масалан, илмий мулоҳазалар беришда музейнинг кекса тарихчи олими ва ёш тадқиқотчининг баҳслари асос қилиб олинган.

    Хивадаги чиройли манзаралар, Исломхўжа замонидаги тарихий саҳналарни кўрсатиб бериш учун жуда ҳам катта меҳнат қилинган. Бу фильм ижодкорлари ҳар қандай ардоққа арзийди, мен фильмни бунчалик бўлишини кутмаган эдим. Бу фильм Жаҳонгир Аҳмедовнинг биографиясида ҳам жуда катта ўрин тутадиган фильм бўлади. Жаҳонгир Аҳмедовнинг шундай бир жиддий мавзуга қўл ургани ва буни шу қадар жиддий ва ниҳоятда зўр муваффақият билан майдонга олиб чиққани бу йигитнинг катта ютуғидир.

    Ҳар қандай мукаммал асарга ҳам эътирозлар бўлади. Масалан бадиий кенгаш аъзолари томонидан Асфандиёрхон образи фильмда бироз бўшангроқ, иродасиз, сиёсий ўйинларга қарши туриб бера олмайдиган хон сифатида намоён қилишгани учун эътироз бўлди. Энди ҳар бир тарихий шахснинг яхши ва ёмон томонлари бўлади. Ўша шахснинг сизга ёққан бирор бир жиҳати билан асар ғоясининг сизга керакли бўлган жиҳатини бўрттириб кўрсатасиз, баъзи бир камчиликларини эса яшириб кўрсатасиз, бу тарихий ҳақиқатга доимо мос келмаслиги мумкин.

    Мен мана шундай ёш бир ижодий жамоа, бизнинг маданиятимизга, бизнинг киномизга шунақа ҳафсала билан, дид билан яхши маҳсулот беради, бунчалик асар юзага келади дея кутган эмасман.

    Эркин Аъзам, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, «Ўзбеккино» МА бадиий кенгаши аъзоси

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архиви.

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архиви.
    «Исломхўжа» деган тарихий шахсни аввал википедияда ўқиганмиз холос, фильм ижодкорлари бу шахсни тўла очиб берган. Фильмда ХХ аср бошларидаги Хива хонлиги жуда ҳам юқори савияда кўрсатиб берилган. Актёрлар маҳорати, фильм мусиқаси, операторлик иши, рассомлик иши, режиссёр ёндашуви, фильм сценарийси хуллас тарихий, бадиий-публицистик фильмнинг йўлини жуда тўғри топишган.

    Билсангиз керак, мен аслида камдан кам ҳолатларда ўзбек киноларини мақтайман, очиғи бунчалик фильм ишлашади деб кутмаган эдим. Яна бир хурсанд бўлаётган жиҳатим шуки, бу фильм президентимизнинг қарорларидан сўнг, янги раҳбариятнинг илк тақдим қилаётган фильмидир. Бу фильм президетимизнинг берган саволларига, берган топшириқларига маълум бир даражада лаббай дея жавоб берди.

    Аввало Жаҳонгир Аҳмедов бошлиқ фильм жамоасини, «Ўзбеккино» МА раҳбариятини ҳамда барча киночиларнинг шу фильм орқали юзимиз ёруғ бўлди. Жуда ҳам чўчиётган эдим, чунки «шунча имконият яратиб берсак ҳам, эплай олмадиларинг», деган гап ҳам бўлиши мумкин эди. Жуда катта бир иш қилинган, мен астойидил хурсандман, сизлар орқали фильмнинг ижодий жамоасини яна бир бор табриклайман.

    Жаҳонгир Қосимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Ўзбеккино» МА бадиий кенгаши аъзоси

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архиви.

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архиви.
    Жаҳонгир Аҳмедов «Исломхўжа» фильмини ниҳоятда берилиб, астойидил меҳнат қилиб суратга олди. Фильм продюсери, «Эзгу фильм» кино студияси раҳбари Зафар Йўлдошев ҳам барча ишни ташкиллаштириб беришда астойидил бел боғлаб, дастлабки даврда ҳали фильмга маблағ ажратилиб улгурмаган вақтда, фильмга ўзидан пул тикиб, фильмнинг дастлабки тайёргарликларни бошланишига катта ёрдам берди.

    Жаҳонгир фильмнинг сценарийси бўлишига қарамай, Санкт-Петербургга, Хивага бориб архивларни ўрганди. Мен Жаҳонгир Аҳмедовни ушбу мавзуни ўрганган тадқиқотчилардан кам кўрмайман. Мени назаримда режиссёр танлаган мавзусига биринчи навбатда ана шундай тадқиқотчи сифатида, ичидан ўрганиб, уни ҳамма катта-кичик жиҳатларини жиддий таҳлилдан ўтказиб ўрганса, бу ишнинг энг катта муваффақияти бўлади. Жаҳонгир шундай ишни қилди, Жаҳонгир билан ҳар сафар суҳбатлашганимда мавзу ҳақида, унинг атрофидаги воқеалар, жамоасинининг гапларини  эшитиб, уларга жуда ишониб, албатта бу йигит бир жойдан ёриб чиқади деб ўйлаб юргандим ва шундай бўлди. Кутганимдек «Исломхўжа» фильми ишончимни оқлади.

    Иккинчи бир томони, менга бу фильмдаги энг муҳим жиҳати ва фильмнинг ютуғи шу бўлдики, фильмда бир қанча эл таниган актёрлар рол ижро этган. Булар Улуғбек Қодиров, Алишер Узоқов, Асал Шодиева сингари бир қанча актёр ва актрисалардир. Бунгача бу актёрлар маиший, енгилроқ, саёз фильмларда ҳар хил, ярашган ва ярашмаган роллар ўйнаб, қобилятларини кўрсата олмаётган эдилар. «Исломхўжа» фильмида буларнинг ҳаммаси жиддий-жиддий ролларга жалб қилиниб, шундай бир қиёфада кўринишганки, бу актёрлар ўзларининг янги томонларини кўрсатиб, истеъдодли актёрлар эканлигини, шу вақтгача бу ижодкорлар маълум бир маънода ўзининг ролини топа олмаётганини ҳис қилдик. Эндидан уларга бемалол катта-катта, жиддий ролларни топшириш, одамлар тасаввуридаги енгил-елпи, саёз фильмлардан тамомила бошқа катта миқёсдаги ролларга йўналтириш мумкин эканлигини тушундик. Бу фильмнинг иккинчи энг катта ютуғидир.

    Бу фильм ёшларимиз томонидан қизиқиб кўрилса, ўйлайманки кўрилади ҳам. Чунки уларнинг аждодларимиз орасида шунақа бир буюк инсонлар борлигини, буюк ислоҳотчи, маърифатпарвар инсонлар борлигини ҳис қилиши ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир. Ёшларга шундай маърифатпарвар аждодларимизни наъмуна қилиб кўрсата олмасак, уларнинг қалбидан Шварценеггерлар жой олади. Мана шу маънода фильм ўзининг миссиясини бажарган деб ўйлайман.

    Шуҳрат Ризаев, «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, адабиётшунос

    07.08.2018, 15:08   Изоҳ (0)   30988
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бош ролларда Адиз Ражабов ҳамда Мадина Талипбек». «Сарвиқомат дилбарим» фильмининг тасвирга олиш ишлари Қирғизистонда давом этади (фото)

    05.08.2018, 17:13

    Ўзбекистонда детектив-триллер жанридаги «Мақсад» номли фильм суратга олинди

    29.07.2018, 17:06

    Ўзбекистон кинотеатрларида фильмлар онлайн намойиш этилади

    28.07.2018, 18:27

    Бред Питт ўз дугоналарининг ташқи кўринишига тақлид қилиши аниқланди (фото)

    28.07.2018, 07:21

    Зафар Ҳошимов Голландияда отилган 101 ўзбекка бағишланган фильмга қўшган ҳиссасидан мамнунлигини билдирди

    27.07.2018, 10:08

    2020 йилда Тошкентда Россия кинематография институти — ВГИК филиали очилиши мумкин

    25.07.2018, 20:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Путин урушни тўхтатмаса, охири жуда ёмон бўлади” — Трамп

    Дунё | 14 август, 11:00

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12

    Ўзбекистонда 15 август куни ҳаво ҳарорати яна пасаяди

    Ўзбекистон | 14 август, 09:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.