Адлия вазирлиги эски кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш тартибига ойдинлик киритди. Унга кўра, бунинг учун паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда талонга қўшимча иккита ҳужжат — тиббий маълумотнома ҳамда имтиҳон варақаси қўшилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги қарорига асосан тасдиқланган.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги қарорига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришнинг соддалаштирилган тартиби 2020 йил 31 декабрига қадар амалда қилади.
Шундай қилиб, янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимларига келиб, паспорт, гувоҳнома ва талонни тақдим қилиш кифоя қилади.
Изоҳ (0)