Ўзбекистоннинг телевизион реклама бозори 29 фоизга ўсди. Бу ҳақда International Media Service (IMS) хабар берди, деб ёзади Spot.
Компания маълумотларига кўра, 2018 йилнинг олти ойи давомида Ўзбекистон телереклама бозори ҳажми 65 миллиард сўмга етган. Ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда ўсиш 29 фоизни ташкил этган.
Энг йирик телевизион реклама берувчи Beeline компанияси ҳисобланади. Coca-Cola ва Berlin Chemie ширкатлари эса етакчилар учлигидан жой олган.
Энг фаол товар категориясида ҳамон «Фармацевтика» етакчи — телерекламада унинг улуши 25 фоиздан юқори. Иккинчи ўриндан телекоммуникация соҳаси, учинчидан эса газли ичимликлар рекламаси жой олган.
Изоҳ (0)