Британиялик Кевин Райан ижтимоий тармоққа ўзининг тўй суратларини жойлаган. Twitter фойдаланувчилари суратларга «энг зўр никоҳ маросими» дея изоҳ қолдирган, дея «РИА Новости» хабар бермоқда.
Суратда турмуш қурган жуфтлик акс этган, бироқ орқа фонда полда ётган қизнинг суратларини кўриш мумкин.
«Уч йил илгари мен бутун умрлик муҳаббатим бўлган қизга уйландим, тўйимизда синглим йиқилиб тушган», — дея Кевин суратни изоҳлаган.
Унинг сўзларига қараганда, синглиси ҳавонинг димлиги туфайли ҳушини йўқотган. Қиз дарҳол ўзига келган, сурат эса эсдаликка қолган.
Twitter фойдаланувчилари юзлаб изоҳлар қолдирган, уларнинг фикрича, сурат шу вақтга қадар интернетда эълон қилинган тўй расмлари ичида энг зўридир.
Three years ago, I married the love of my life and my sister fell over pic.twitter.com/9jaSazmiir
— Kevin Kennedy Ryan II 🌹 (@K_47) July 25, 2018
Изоҳ (0)