Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон банк ва молия соҳаларини ривожлантиришга қўшилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабарида маълум қилинди, деб ёзади Spot.
ЕТТБ ва мамлакат бошқармалари ўзаро англашув меморандумини имзолади. Меморандум доирасида томонлар:
- банк ва молия секторларини мустаҳкамлаш;
- капитал бозорини ривожлантириш;
- молиявий воситачиликни такомиллаштириш ҳамда қарз олувчиларни молиялаштириш манбаларини чуқурлаштириш ва диверсификация қилиш билан биргаликда шуғулланади.
Бундан ташқари, ЕТТБ ўз фаолиятини нафақат Тошкент, балки энергетика, кичик бизнес ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларини қамраб олувчи бошқа минтақаларда ҳам кенгайтирмоқчи эканлиги маълум бўлди.
ЕТТБ томонидан охирги тўққиз ой давомида 90 миллион долларлик ўнта лойиҳа учун кредит линиялари имзоланган.
Изоҳ (0)