Ўзбекистонда июль ойида кўмир нархи 74,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари гувоҳлик беради, деб ёзади Spot.
Бунга 2018 йилнинг 1 июлидан «Ўзбекистон темир йўллари»нинг «Темирйўлёнилғитаъмин» шуъбаси кўмир омборхоналари орқали бюджет ташкилотлар ҳамда аҳолига чакана нархларда сотилувчи кўмирнинг янги нархлари амалиётга жорий қилингани сабаб бўлди.
Таъсир даражаси бўйича иккинчи ўринни автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари орқали сотилувчи ёқилғи, яъни пропан маҳсулоти эгаллаган. Ой давомида унинг нархи ўртача 19,3 фоизга кўтарилган.
Бундан ташқари, биринчи ярим йилликда кўмир қазиб олиш ҳажми 14,8 фоизга пасайганлиги қайд этилган. 2017 йилнинг шу даврида 1,9 миллион тонна кўмир қазиб олинган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич атиги 1,6 миллион тоннани ташкил этган.
Изоҳ (0)