«Ўзбекистон темир йўллари» Telegram’даги расмий канали орқали «яқин кунларда» Тошкентнинг Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида бунёд этилган йўл ўтказгич ишга тушиши ҳақида маълум қилди.
Йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 667,5 метрни ташкил этади. Эстакада қисмининг узунлиги 488,5 метр бўлиб, баландлиги 8, кенглиги 24,5 метрни ташкил этади. Йирик иншоот жами 21 та устун оралиғида барпо этилди.
Шунингдек, пиёдалар учун ҳам қатор қулайликлар яратилган. Хусусан, умумий узунлиги 124 метр бўлган иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилиб, ёши кекса ва ногиронлар учун махсус лифт ҳамда эскалатор ўрнатилди.
Шу тариқа Тошкент магистралидаги йўл ўтказгичалар сони 10 тага етди. Таъкидланишича, 2018 йилда «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси томонидан яна 5 та кўприк ва йўл ўтказгич қуриш режалаштирилган.
Маълумот учун аввалроқ янги кўприк жорий йилнинг июнь ойида фойдаланишга топширилиши ҳақида хабарлар берилганди. Ундан олдинроқ эса топширилиш муддат сифатида май ойи келтирилганди.
Изоҳ (0)