Италиядаги пицсериялардан бирининг эгаси пляжда 70 ёшли бир нафақахўр ҳар куни бир аёлнинг суратини ёнига қўйиб ўтирганини кузатган ва унинг ҳикоясини ижтимоий тармоқда ёзган. Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.
54 ёшли Жоржио Моффа пляжда ёнига бир аёлнинг суратини қўйиб, сувни томоша қиладиган эркакни суҳбатга тортган. Маълум бўлишича, 70 ёшли Жузеппе Жордано ҳар куни рафиқаси Иданинг суратини олиб Гаэта шаҳридаги пляжга келади.
Жордано рафиқасини қаттиқ қўмсаётгани, аёли 7 йил саратон билан курашиб, вафот этганини айтган. Эр-хотин ёшлигида шу пляжга мунтазам ташриф буюрган. Улар 16 ёшида танишган. 1969 йили турмуш қурган ва шундан буён бир-биридан ажралмаган. 3 нафар фарзанд кўрган.
Пицсерия эгаси Жорданонинг суратларини ижтимоий тармоққа жойлаган ва воқеа тез орада оммалашиб кетган. Жорданога ёрдам беришни истаганларни Моффа ўз пицсериясига таклиф қилган.
Изоҳ (0)