Apple компанияси чораклик молиявий ҳисоботни тақдим этди. Ҳисобот таҳлилчиларнинг прогнозларидан яхшироқ натижа кўрсатди, деб ёзади Meduza.
Компания даромади чорак давомида 17 фоизга — 53,27 миллиард долларгача ўсган. Бу таҳлилчилар кутганидан деярли 1 миллиард долларга ортиқ. Соф даромад эса 11,52 миллиард долларни ташкил этди (32 фоиз ўсиш, бу ҳам кутилгандан яхши).
Apple телефонларининг сотув ҳажми ҳисобот даврида атиги 1 фоизга ошган. Apple дунё бўйича сотилган телефонлар сони бўйича Samsung ва Huawei’дан кейин учинчи ўриндан жой олган. Бунда iPhone’нинг ўртача нархи бир йил аввалги 606 доллардан 724 долларгача ошган.
Изоҳ (0)