2018 йил 23 июль куни «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси матбуот хизматига таяниб, «ЎзА» хабар берди.
Қонунга мувофиқ Ҳисоб палатаси фаолиятига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
- Ҳисоб палатасига биржа битими тўғрисидаги ахборот ва амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқи берилди;
- Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикасида валютани назорат қилувчи орган сифатида белгиланди;
- Ҳисоб палатасининг давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиш соҳасидаги ваколатлари (давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиш ҳажмларини ва мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, давлат ташқи қарзларига ўз вақтида хизмат кўрсатилиши устидан назорат қилиш ва ҳоказо) белгилаб берилди;
- Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги белгиланди.
Изоҳ (0)