NASA Марснинг биринчи мустамлакачилари учун турар-жой ишлаб чиқиш бўйича танлов ғолибларини аниқлади. Бу ҳақда космик агентлик сайтида маълум қилинди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Агентлик жюриси финалга чиққан бешта жамоани танлади, улар 100 минг долларлик ютуқ фондини ўзаро бўлишди. Танловда дунё бўйича жами 18 та жамоа иштирок этди.
Танловда биринчи ўринни Арканзас штати (АҚШ) жамоаси эгаллади. Жамоа аъзолари 21 минг долларлик пул мукофотини қўлга киритди. Худди шундай ютуқни иккинчи ўринни эгаллаган Нью-Йорк жамоаси қўлга киритди.
Турар-жой қуриш учун материалларни тўғридан-тўғри Марсда йиғиш режалаштирилаётганлиги таъкидланади. Турар-жой модулининг ўзини 3D-принтерлар ёрдамида чоп этиш мумкин.
Ихтирочилар таъкидлашича, бундай технология яшовчилар сонини ошириши билан бино майдонини ошириш имконини беради.
Изоҳ (0)