Гаага трибуналида Сербиянинг собиқ президенти Слободан Милошевични ҳимоя қилган адвокат Миша Огнянович Янги Белграддаги ўз уйи олдида отиб кетилди, деб хабар беради Blic.
Қайд этилишича, ҳужум оқибатида адвокатнинг 26 ёшли ўғли ҳам жароҳатланган. Ҳозирда адвокатнинг уйи жойлашган массив ўраб олинган, текширув ишлари олиб борилмоқда.
Миша Огнянович Сербиянинг собиқ президенти Слободан Милошевични ҳимоя қилган адвокатлардан бири эди. Айнан мазкур жараён адвокатга машҳурлик олиб келган эди. Шунингдек, у наркотрафик устидан назорат ўрнатган Лука Боёвичнинг ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилган.
Қайд этилишича, адвокат безорилар томонидан ўлдирилган эди.
Изоҳ (0)