Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон агарда расмий Вашингтон F-35 қирувчи самолётларини етказиб бермайдиган бўлса, Анқара халқаро арбитраж судига мурожаат қилишини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «Восточний экспресс»

Фото: «Восточний экспресс»

Унинг сўзларига кўра, агарда АҚШ Туркияга F-35 самолётларини етказиб бермаса, мамлакат халқаро арбитражга мурожаат қилади.У шунингдек, F-35 самолётларининг «муқобили» борлигини ҳам қайд этиб ўтди.

Аввалроқ ОАВ АҚШ конгресси Анқара Россиядан С-400 зенит ракета мажмуаларини сотиб олиши туфайли Туркияга F-35 қирувчиларини етказиб беришни тўхтатиб қўйганини хабар қилганди.

Қайд этилишича, бу Қўшма Штатларнинг 2019 йилги ҳарбий бюджети сўнгги талқинига тегишли тузатишлар киритиш орқали жорий этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади