Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи чоғида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Американинг CETS компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. Меморандумда кўзда тутилган ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши мақсадида компания бош директори Жанина Патрик бошчилигидаги делегация Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Учрашув давомида меҳмонларнинг юқори сифатли картошка уруғини етиштириш технологиясини жорий этиш бўйича таклифлари, қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

—Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги улкан имкониятларга эга. Биз Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи чоғида вазирлик билан юқори сифатли картошка уруғини етиштириш бўйича илмий ва технологик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан меморандум имзолагандик. Соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш асносида истиқболли ҳамкорлар билан учрашар эканмиз, бу йўналишда катта ишлар бошланганига гувоҳ бўлдик. Биз таклиф этаётган технологиянинг афзаллик томони шундаки, у ортиқча шарт-шароит талаб қилмайди. Maxсус фототронларда етиштириладиган картошка уруғлари серҳосиллиги билан ажралиб туради. Биз юртингизга бир кунга келганимиз йўқ. Бугун технологиямиз сотиб, шу билан қайтиб кетиш ниятида эмас. Ўзбекистон билан узоқ ҳамкорлик қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, — дейди Жанина Патрик хоним.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестицияларни жалб этиш ва уларни мониторинггини юритиш бошқармаси бошлиғи Абдумалик Намозов «иккинчи нон» ҳисобланган картошка уруғи айни пайтда кўп миқдорда хориждан импорт қилинаётгани, бу борадаги самарали ҳамкорлик Ўзбекистоннинг картошка уруғига бўлган эҳтиёжини қондириш йўлида ташланган қадам бўлишини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди