Хитойда аёлнинг буйрагида 3000 га яқин тош аниқланди, деб ёзмоқда «Zakon.kz».
Хитойда 56 ёшли аёл шифохонага мурожаат қилиб, қорнидаги кучли оғриқлардан қийналаётганини айтган. Бир соат давом этган жарроҳлик натижасида шифокорлар аёлнинг қорнидан 2980 та тош топган. «Бизни бу ҳолат ҳайратга солди. Аёлда атрофия (тўқималар озиқланишининг бузилиши натижасида аъзоларнинг қуриши) хасталигининг ривожланиш хавфи бўлган. Фақатгина тошларни чиқариб олиш йўли билангина вазиятни тузатиш мумкин эди», — дейди Цзянсу провинцияси Чанчжоу округи клиникасининг урология бўлими бошлиғи Мо Найсин.
Тошлар организмдаги инфекция туфайли вужудга келгани аниқланган. Инфекциянинг ривожланишига эса кўплаб омиллар қаторида беморда аниқланган қандли диабет хасталиги сабаб бўлган.
Изоҳ (0)