Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бош прокуратура ва Маданият вазирлиги мамлакатнинг барча музейларида текширишлар ўтказади. Бу ҳақда матбуот анжумани чоғида маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».

Фото: «Podrobno.uz»

Фото: «Podrobno.uz»

«Республика Бош прокуратураси билан барча музейларни текшириш бўйича махсус меморандум имзоладик. Барчасини нолдан бошлашни истаймиз. Текширувларда мутахассисларимиз иштирок этади, инвентаризация ўтказилади», — деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Савицкий номли Қорақалпоғистон давлат музейида ноёб сурат шикастланган ва бу ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар