Янги Зеландия давлат раҳбари вазифасини бажарувчи Уинстон Петерс Австралия ҳукуматидан давлат байроғини ўзгартиришни талаб қилди. Бу ҳақда The Sidney Morning Herald’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Узоқ йиллар давомида мамлакатимиз рамзи бўлиб келган байроқ Австралия томонидан кўчирилган. Улар ўз байроқларини ўзгартириши ва бу дизайн биринчи бўлиб биз томонимиздан қабул қилинганини тан олиши керак», — дейди Уинстон Петерс.
Сиёсатчининг фикрича, Австралия байроғини ўзгартирса, Янги Зеландия байроғининг ўзига хослиги тикланади.
Янги Зеландия байроғи 1902 йили, Австралияники эса 1954 йили тасдиқланган.
Изоҳ (0)