АҚШ бошчилигидаги коалициянинг 2014 йилдан буён Сурия ва Ироққа берган зарбалари 1 059 тинч аҳолининг ҳалок бўлишига олиб келди. Бу ҳақда коалиция ҳисоботида маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
«Қўшма бирлашган тезкор гуруҳ (CJTF-OIR) маълумотига кўра, ‘Мустаҳкам қатъият’ операцияси бошлангандан буён коалиция зарбалари оқибатида 1 059 нафар фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида ўлдирилган», — дейилади баёнотда.
Июнь ойи охири ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 939 кишини ташкил этган эди.
Изоҳ (0)