Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда, хусусан Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида Самарқанд шаҳрида бундан бир аср олдин – 1910 йилда қурилган почта биносининг бузилаётгани ҳақида хабарлар яна пайдо бўлди. Мазкур хабарга Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов ўз муносабатини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.

Фото: «Danlux.livejournal.com»

Фото: «Danlux.livejournal.com»

— Шуни маълум қиламизки, ҳозирда почта жойлашган бино яқинида Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 800 ўринли ўқув биноси қурилиши мўлжалланган. Ушбу бинонинг қурилиши маданий-тарихий ҳисобланган почта биносидан норматив масофага асосан олиб борилади. Қурилиш ишларининг тарихий бинога ҳеч қандай таъсири йўқ.

Иккинчидан, ўқув корпусининг бир қисми қуриладиган жойдаги почтанинг хат-хабар алмашинуви биноси тарихий-маданий обида сирасига кирмайди – 1987 йилда қурилган таъмирталаб иншоотдир. Бузилиши режалаштирилган бино маданий-тарихий иншоот эмаслиги ҳақида Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекцияси мутасаддиларининг хулосаси бор, — дея таъкидлаб ўтди Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов. — Таъкидлаш керак, бугунги кунда шаҳарда бир қатор қурилиш ишлари якуний эспертиза ўтказиш учун тўхтатиб қўйилган. 18 йилдан буён шаҳарда яроқли бош режа бўлмагани айни вақтга келиб кўплаб ана шундай муаммоларни юзага келтирмоқда. Шаҳар бош режасида нафақат бинолар, балки йўллар, ҳатто муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳам инобатга олиниши боис бу борада айрим ҳудудларда янги лойиҳаларни бажариш қийин кечмоқда.

Муаммони бартараф этиш мақсадида айни пайтда «ТошБошПлан ЛИТИ» институти вакиллари томонидан шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур режа жорий йилнинг 1 декабрига қадар тайёрланади ва бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

Яна бир гап, бугун айрим юртдошларимиз интернетда тарқатилаётган бузғунчи ғоялар билан тўлдирилган, энг ёмони, таг замири фақат ёлғондан иборат бўлган мана шундай асоссис хабарларга ишониб қолмоқда.

Шу ўринда ҳурматли ҳамшаҳарларимиздан олиб борилаётган ишларнинг асл моҳиятига етмасдан туриб ижтимоий тармоқлар орқали муносабат билдирмаслигини сўраб қоламиз. Бузилиши режалаштирилган уй-жойлар бозор нархида баҳоланиб, қонун доирасида компенсация тўланади. Бу борада ҳеч қандай эътирозга ўрин қолмайди, — дея билдириб ўтди Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистон энг кўп қайси давлатга телефон экспорт қилгани маълум бўлди
Дунё
Эрон янги атом электр станциясини қуришни бошлади
Спорт
ЖЧ—2022. Франция терма жамоаси Польшани енгиб, чорак финалга чиқди