Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2008—2009 йилларда қатор фильмлардаги роллари билан танилган актриса Диана Ягофарова ўн йиллик сукут ва танаффусдан сўнг илк марта «The Mag» журналига интервью берди. Актрисанинг айтишича, ўтган 10 йил ичида у ўзлигини излади.

Фото: Google

Фото: Google

«Тўғрисини айтсам, ўзлигимни излаш жараёни осон кечмади. Баъзида мен бу мен эканлигимни тан олмай қўйдим. Мени таниган одамлардан қочишга уриндим. Кўчада юрганимда, ‘Супер келинчак’даги актрисамисиз?, деб сўрашса бундай фильм ҳақида биринчи марта эшитишим, деб жавоб берардим ва у мен эмаслигимни айтардим.

Ўзимни борича қабул қила олмаслик анча узоқ вақт давом этди. Лекин, вақт ҳамма нарсани даволар экан. Ажойиб кунларнинг бирида мендан ‘Сиздан бир нарса сўрасам майлими?’, деб сўраша, унинг гапини бўлиб, ‘Ҳа, мен ўшаман’, дедим. Ичимдан нимадир узилгандек бўлди, шунда ўтмиш ўтмишда қолганини англадим», — дейди актриса.

Диана Ягофарова ўтган вақт ичида интерьер дизайнери курсини тамомлаб, 3Dс Max дастурини ўзлаштиргани ҳақида сўзлаб берди.

«Мен дизайн соҳасини чуқур ўрганиш ниятида архитектура институтига ўқишга кирмоқчи бўлдим. Бироқ шу пайт турмуш ўртоғим билан анча пайтгача биз кутган ҳолат юз берди. Мен ҳомиладор эканман. Ўқишга кириш режасини ортга суришга тўғри келди. Мен тўнғич ўғлим Темурни дунёга келтирдим. Икки йил-у уч кундан сўнг менинг иккинчи ўғлим Амирсаид дунёга келди.

Яқинда сочлар бўйича услубчиликка ўқидим. Бу соҳа менга ҳар доим қизиқ бўлган, айниқса сочларга ранг бериш. Бироқ ҳар доим янги иш билан шуғулланишга уринишларимда менга нимадир етишмаётганини ҳис қиламан. Ҳозир эса мен катта ишлар қилиш учун тайёрлигимни ҳис қиляпман», — дейди Диана.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди