АҚШда ресторанда туғилган қизалоққа умрбод бепул овқатланиш учун абонемент тақдим қилинди, деб ёзмоқда Forum Daily.
Шифохонага кетаётган Роберт ва унинг ҳомиладор аёли Фелон йўлда Чиcк-фил-А ресторанига тўхтаб, 2 қизини дўстлари билан қолдирмоқчи бўлган.
Ресторанда ота ва болалар дўстлари билан гаплашиб турган вақтда тасодифан Фелоннинг тўлғоғи бошланиб кетган.
«Мен фарзандим у ерда туғилади, деб ўйламагандим!», — дейди Фелон.
Ресторан иш бошқарувчиси «Тез ёрдам» хизматига қўнғироқ қилган. Шифокорларнинг етиб келишига қадар Фелон фарзандини дунёга келтирган.
Шу муносабат билан Чиcк-фил-А ресторанлар тармоғи туғилган қизалоққа умрбод бепул овқатланиш учун абонемент тақдим қилган. Шунингдек, қизалоққа 14 ёшга тўлганидан кейин ресторандан иш бериш кафолатланган.
Изоҳ (0)