Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонга олиб кириладиган электромобилларга нисбатан 0 (ноль) қийматдаги божхона тўлови жорий қилинади. Шу муносабат билан, Spot GM Uzbekistan автомобилларидан арзонроқ турадиган тўртта электромобил билан таништирди.

Nissan Leaf. Фото: Financial Tribune

Nissan Leaf. Фото: Financial Tribune

Седан: Nissan Leaf

Энг арзон электромобиллардан бири. Янгиси 30 минг доллар туради, аммо ишлатилганини Россияда 400 минг рубль (6,3 минг доллар)дан 1 миллион рубль (15 минг доллар)гача бўлган нархда топиш мумкин. Европада Leaf янада арзон туради — 5 минг доллардан бошланади.

Кам литражли: Mitsubishi i-MiEV

Янгиси 20 минг доллар туради, бироқ ишлатилганининг нархи Россияда 350 минг рубль (5,5 минг доллар)дан 1 миллион рубль (15 минг доллар)гача. Европа ва Японияда эса нархи 4 минг доллардан бошланади.

Минивэн: Mitsubishi Minicab МiEV

Япон оилавий минивэни. Янгиси 25 минг доллар, ишлатилгани Россияда 300 минг рубль (4,7 минг доллар)дан 800 минг рубль (12 минг доллар)гача. Европа ёки Японияда — 2 минг доллардан бошланади.

Smart: Smart Fortwo II

Янгиси 30 минг доллардан бошланади, ишлатилгани эса Россияда 600 минг рубль (9 минг доллар)дан 1,2 миллион рубль (18 минг доллар)гача туради. Европада — 6 минг доллардан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, электромобилни божхонадан ўтказиш учун техник паспорт, олди-сотди шартномаси ва сертификат талаб қилинади. Божхона йиғими тўлови ва товар нархига қўшилган қиймат учун солиқ тўлаш мажбурий саналади.

Автомобилнинг божхона нархи олди-сотди шартномасида кўрсатилган қийматга кўра ёки нархларнинг халқаро каталогига асосан белгиланади. Товар нархига қўшилган қиймат учун солиқ ставкасини аввалига 12 фоиз миқдорида белгилашга келишилган эди, бироқ ставка 20 фоиз деб белгиланди. Ушбу солиқ автомобилнинг таннархи, божхона тўлови ва аксиз солиғидан келиб чиқиб белгиланади.

Бундан ташқари, электромобиллар учун аксиз солиғи тўланмайди.

Мисол учун, Tesla Model X 100D электромобилнинг таннархи — 230 минг АҚШ доллари. Уни божхонадан ўтказиш 48 000—49 000 долларга тенг бўлади. Бу — товар нархининг 21—23 фоизи деганидир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов