Яман ғарбидаги Худайда портидан жанубда Хайс шаҳрида «Ансоруллоҳ» ҳаракати исёнчи-хусийлари томонидан артиллериядан ўққа тутилиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда Яманнинг SABA агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Агентлик манбасига кўра, исёнчи хусийлар томонидан уларнинг Раъс тоғидаги позицияларидан отилган учта миномёт снаряди Хайс шаҳридаги учта уйга тушган. Оқибатда етти киши, жумладан, тўрт нафар бола, икки аёл ва бир нафар эркак киши ҳалок бўлган. Тўрт киши турли даражадаги оғирликдаги жароҳат олган.
Хайс шаҳри аҳолиси 23 июль, душанба куни Яман миллий армиясидан Раъс ва ал-Мужашаъ тоғларида қолган жангариларни таъқиб этишни талаб қилиб намойишга чиққанлиги хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)