ИШИД террорчи гуруҳи Кобулдаги Ҳамид Карзай номли аэропортда амалга оширилган теракт учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Портлаш аэропортга Афғонистон вице-президенти Абдулрашид Дўстум келганида амалга оширилди. Дўстумнинг баёнотига кўра, теракт оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди.
Айтилишича, вице-президент аэропортдан чиқиб, қўриқлаш хизмати қуршовида зирҳли автомобилга ўтиришга ва воқеа жойидан узоқлашишга улгурган. Шундан кейингина портлаш овози эшитилган.
Изоҳ (0)