Марказий банк бошқаруви қарорига асосан, банк кафолатини олиш тартиби соддалаштирилди. Қарор матни қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди, деб ёзмоқда Spot.
Қарорга асосан, тижорат банклари томонидан банк кафолатини беришнинг амалдаги тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Мижоз банкка кредитор олдидаги мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида кафолат бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Ўз навбатида банк кредитор пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш мажбуриятини зиммасига олади.
Амалдаги тартибга киритилган қуйидаги ўзгартиришларга кўра, банкдан кафолат олиш жараёни соддалаштирилди:
- Кафолат олиш учун принципиал бир қатор талабларга жавоб бериши керак. Хусусан, принципиал охирги молиявий уч йил натижалари бўйича ижобий аудиторлик хулосасига эга бўлиши лозим эди. Эндиликда бу муддат 3 йилдан 1 йилга қисқартирилди.
- Кафолат суммаси «90993 — Кафолат ва кафилликлар» ҳисоб варағига кирим қилинади ва кафолат суммаси тўлиқ қоплаб берилгунга қадар сақланади. Хорижий ва халқаро ташкилотларнинг кредит линиялари ва қарзларини жалб қилиш билан боғлиқ банк кафолатлари суммаси мижозлар томонидан графикка асосан ёки муддатидан олдин қайтарилганда ҳисоб варағининг қолдиғи камайтириб борилади.
- Кафолат суммасининг 1 фоизидан 100 фоизигача миқдорда эҳтимолий йўқотишларга қарши захира шакллантириш тартиби бекор қилинади.
Изоҳ (0)