Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Латвияда 16 июль куни поезд рельслар орасида ухлаб ётган аёлнинг устидан ўтиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Поезднинг одам уриб юборгани ҳақидаги хабардан кейин ҳодиса жойига етиб келган полиция 1964 йилда туғилган аёлнинг спиртли ичимлик таъсирида бўлганини аниқлаган. У ухлаётган вақтда поезд унинг устидан ўтиб кетган.

Аёл темирйўл олдига келган вақтда жуда маст бўлганини тан олган.

У тиббий кўрикдан ўтказилганда танасида ҳеч қандай жароҳат аниқланмаган. Ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар