16 июль куни Европа иттифоқи кенгаши Европа Иттифоқининг Хорижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили учун Ўзбекистон билан шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим бўйича директивани тасдиқлади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Европа Иттифоқи Кенгаши хабарида қайд этилишича, бўлғуси битим сиёсий мулоқот ва ислоҳотлар, қонун устуворлиги, суд тизими, эркинлик ва хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари, миграция, савдо-сотиқ ҳамда иқтисодий ва барқарор ривожланиш каби соҳаларни қамраб олиши лозим.
Янги битим ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни ривожлантириш, ташқи сиёсат ҳамда иқлим ўзгариши, коррупция ва терроризмга қарши кураш каби глобал чақириқлар масалалари бўйича ҳамкорликни таъминлайди.
Изоҳ (0)