Интернетнинг Қозоғистон сегментида ноодатий кўринишга эга келин иштирокидаги тўй видеолари оммалашди, деб ёзмоқда «Nur.kz».
Гап шундаки, келин одатда тўй учун танланадиган дабдабали соч турмагини эмас, калта қирқилган сочларни афзал кўрган.
Маросимнинг турли қисмларидан тасвирга олинган видеолар бир зумда ижтимоий тармоқда оммалашиб кетган. Кўплаб фойдаланувчиларни келиннинг деярли кал экани таажжубга солган.
«Бизнинг менталитетимиз бошқа, тарбиямиз бошқа. Қайси даврда яшамайлик, биз Европа эмасмиз!», – дея фойдаланувчилардан бири келинни танқид қилган.
«Менинг бир қизим ва икки ўғлим бор. Менинг оиламга кал келин келишини истамаган бўлардим», – деб бошқа фойдаланувчи танқидларга қўшилган.
Бироқ келиннинг тарафини олган фойдаланувчилар ҳам топилди.
«Зўр қиз! Соч турмаги ҳам ярашган! Бу –унинг куни. Куёв ва оиласи уни шундайлигича танлаган. Ёшлар бахтли бўлсин», – дейди келинга хайрихоҳ фойдаланувчи.
Видеога келиннинг ўзи ҳам Instagram орқали муносабат билдирган: «Бу муаммо эмас. Бу шунчаки соч. Ўзим истаганим учун сочимни қирдириб ташладим».
https://www.instagram.com/p/BlI2CTwDy64/?utm_source=ig_embed
Изоҳ (0)