Финляндиядаги Kaffekievari ресторанида Путин ва Дональд Трампнинг учрашуви арафасида махсус «Трумпутин» номли таом яратилди. Бу ҳақда Helsingin Uutiset’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
«Трумпутин» таоми русча қуймоқ, қизил балиқ, қаймоқ, пиёз, америкача панкейк, музқаймоқ ва мевалардан иборат. Таом муаллифларининг фикрича, «Трумпутин» бир вақтнинг ўзида Ғарб ва Шарқ егуликларини ўз ичига олган. Шунингдек, таомда ширинликлар ва тузламалар биргаликда тақдим қилинган.
Ресторан вакилларининг айтишича, таом яратишда ҳеч қандай сиёсий мақсадлар кўзланмаган. Шунингдек, ресторан вакиллари ташриф буюрувчиларга таом ёқса, президентлар учрашувидан кейин ҳам менюда қолишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Трамп ва Путиннинг 16 июль куни Хелсинкида учрашиши хабар қилинган.
Изоҳ (0)