Андижонда муносабатларини ошкор қилмаслик учун хушторидан 25 минг доллар талаб қилган аёл ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Андижон ИИБга З.Н. ариза билан мурожаат қилди. Маълум бўлишича, у 2018 йил май ойида бир аёл билан танишиб, у билан ишқий муносабатда бўлиб келган. Аёл З.Н.га қўнғироқ қилиб, ўрталаридаги ишқий муносабатни видеотасмага ёзиб олгани, агар 25.000 АҚШ доллари бермаса, видеони интернетга жойлашини айтиб қўрқитган.
Вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармасининг коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида аёл З.Н.дан кимёвий ишлов берилган 10.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)