Юридик шахслар банкка ташриф буюрмасдан банк ҳисобларини очиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бу Президентнинг Ўзбекистоннинг Жаҳон банки ва «Бизнес юритиш» халқаро молиявий корпорацияси ҳисоботидаги рейтингини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади Spot.
Қарор билан аниқ чоралар, муддатлар ва ижрочилар рўйхати келтирилган «Йўл харитаси» тасдиқланган. Бўлимлардан бири бизнесни рўйхатга олиш жараёнини соддалаштиришга қаратилган.
Жумладан, сентябрь ойида юридик шахслар рўйхатга олиш жараёнида банк ҳисобларини масофадан туриб очиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун уларнинг таъсисчилари Ўзбекистон фуқаролари бўлиши лозим.
Шу мақсадда аризачиларни сиртдан идентификация қилиш учун Ноқонуний пулларни «ювиш»га қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқиш гуруҳи (FATF) талабларига мувофиқ махсус шарт-шароитлар яратилади.
Ҳозирда жисмоний шахслар банкларда масофадан туриб омонатлар очиши мумкин.
Изоҳ (0)