Америка етакчиси Дональд Трамп Шимолий кореялик ҳамкасби Ким Чен Инни «буюк шахс» деб атади. Бу ҳақда АҚШ президенти Британиянинг Daily Mail нашрига интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«У билан жуда яхши келишиб кетдим. У жуда ақлли, буюк шахс, у қувноқ ва кескин, яхши музокарачи», — деди Трамп.
«Албатта, у шафқатсиз, бироқ худди бошқалар даражасида… Ишим тушадиган кўпчилик одамлар етарлича шафқатсиз кишилардир», — деди АҚШ президенти КХДР етакчиси шафқатсиз-шафқатсиз эмаслиги ҳақидаги саволга жавоб бера туриб.
Аввал душман сифатида қабул қилиб келинган кишилар билан музокараларни «Трамп доктринаси» деб ҳисоблаш мумкин-мумкин эмаслиги ҳақидаги саволга у шундай жавоб қайтарди: «Мен тинчликни истардим. АҚШ урушлардан холос бўлмоқда ва улардан чиқмоқда».
Изоҳ (0)